MAKTAB VA TA`LIMOTA-ONALAR UCHUNTanlovYangiliklar

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 6-СИНФНИ ТАМОМЛАГАН ЎҚУВЧИЛАР ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги чет тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ўқувчиларни танлов асосида
ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛАДИ

Мактаб-интернати 2019-2020 ўқув йилида 7-синфга ўқувчиларни танлов асосида қабул қилишини эълон қилади. Танловда иштирок этиш учун 2019 йил 1 июлдан 20 июлга қадар ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
мактаб-интернат директори номига ариза (жойнинг ўзида тўлдирилади);
туғилганлик ҳақида гувоҳномасидан 1та нусҳа тақдим этилиб, асл нусхаси билан солиштирилади;
086-У, 063-У шакл бўйича тиббий маълумотнома, ҳамда боланинг гепатитга қарши эмланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (сертификат);
3х4 ҳажмдаги 6та фотосурат (орқа фони оқ рангда, ўқувчи формада бўлиши шарт);
психологик-педагогик диагностика дафтари асосида ўқувчининг қизиқишлари (бу дафтарни нусҳа қилиб, ҳамма бетларига мактаб муҳри босилиб, “аслига тўғри” деб мактаб директори тасдиқлаб беради);
ўқув фанларини ўзлаштириш ҳақида тасдиқланган баҳолар табели директор томонидан “аслига тўғри” деб тасдиқлансин (бу дафтарни нусҳа қилиб, ҳамма бетларига мактаб муҳри босилиб, аслига тўғри деб мактаб директори тасдиқлаб беради);
тавсифнома;
таълим йўналиши бўйича ўқувчининг истеъдод ва иқтидорини кўрсатувчи ишларидан намуналар, агар мавжуд бўлса (нашр этилган ёки қўлёзма сифатида ёзилган шеърлар, ҳикоялар, расмлар ва бошқалар).
Ҳужжат топширишга ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фуқаролик паспорти асл нусҳаси билан) ўзлари келишлари шарт.

Танловда иштирок этаётган ўқувчиларга қуйилган асосий талаблар:

– хеч қандай касалликларга чалинмаганлиги ва мавжуд эмаслиги;
– 6-синф ва унга қадар барча фанларни муваффақиятли ўзлаштирганлиги;
– инглиз тили юқори даражада билиши (умумтаълим мактабининг 6-синф битирувчиларига қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда).
Ҳужжат топшириш жараёнида талабгор ўқувчининг нутқи, ҳуснихати, инглиз тили фани бўйича билими, фикрлаш доираси аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилади.
Танлов 2019 йил август ойида, ҳужжатларни тўлиқ топширган ўқувчилар ўртасида ўтказилади. Имтиҳонлар республика давлат тест маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказилади.

Мурожаат учун манзил: Фарғона шаҳар, Оқ ариқ кўчаси, 602-уй
73 241 51 93
Мактаб маъмурияти

Ochilbek Mahammadjonov

Informatika va axborot texnologiyalari fani o'qituvchisi. Shiori: Doimo "B" rejang bo'lsin!

O'xshash maqola

Ko'rish imkoniyati cheklangan foydalanuvchilar uchun qo'shimcha imkoniyat
Close

Adblock ishlamoqda

Iltimos adblockni o'chirib qo'ying. Bu sayt havfsiz