Maktab rahbariyati

Дададжанова Элеонора Абдувахобовна – 2015 йил 16 январдан Фарғона вилояти ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги чет тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати директори. 1967 йил 12 ноябрда Фарғона шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. Мутахассислиги – рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси. 1984 йилда Фарғона давлат педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факультетига ўқишга кирди. 1988 йилда ушбу университетни тамомлаб, Фарғона шаҳар 8-умумтаълим мактабига рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси бўлиб, ишга кирди. Ундан сўнг Фарғона шаҳар “Ўқитувчилар уйи”да услубчи, Фарғона шаҳар 34-ясли-боғчада услубчи бўлиб ишлади. 2004 йилда Фарғона шаҳар 3-айрим синфлари француз тилига ихтисослаштирилган умумтаълим мактабига директор этиб тайинланди. 12 йилдан буён директор лавозимида ишлаб келмоқда. Мактаб-интернатида  3 йилдан буён раҳбарлик қилмоқда. Билимли, адолатли, талабчан, қаттиққўл, топшириқларни ўз вақтида бажарадиган раҳбар.

Эргашева Шахноза Умаровна – 2015 йил 16 февралдан Фарғона вилояти ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси тассарруфидаги чет тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари. 1978 йил 12 июлда Фарғона шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. Мутахассислиги – француз тили фани ўқитувчиси. 1995 йилда Фарғона Давлат Университетининг чет тиллари факультетига ўқишга кириб, 1999 йилда битирди. Шу йили Фарғона шаҳар “Шодлик” гимназиясига француз тили фани ўқитувчиси этиб ишга қабул қилинди. 2000 йилдан Қува тумани  56-умумтаълим мактабида инглиз тили фанидан дарс берди. 2003 йилдан Фарғона шаҳар 3-айрим синфлари француз тилига ихтисослаштирилган мактабига француз тили ўқитувчиси этиб ишга қабул қилинди. 2006 йилдан ушбу мактабда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди. Раҳбар лавозимида 11 йилдан буён ишлаб келмоқда.

 

Исақова Эльвина Дилаверовна – 2015 йил 2 мартдан Фарғона вилояти ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси тассарруфидаги чет тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ихтисослашган фанлар йўналишида ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари. 1986 йил 5 августда Фарғона шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. Мутахассислиги – инглиз тили фани ўқитувчиси. 2004 йилда Фарғона Давлат Университетининг чет тиллари факультетига ўқишга кириб, 2008 йилда битирди. Шу йили Фарғона шаҳар 6-умумий ўрта таълим мактабига инглиз тили фани ўқитувчиси этиб ишга қабул қилинди. Раҳбар лавозимида 3 йилдан буён ишлаб келмоқда.

 

Орипов Собиржон Содиқович – 2015 йил 20 октябрдан буён Фарғона вилояти ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги чет тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари. 1988 йил 1 майда Фарғона шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. Мутахассислиги – амалий математика ва информатика фани ўқитувчиси. 2008 йилда Фарғона Давлат Университетининг физика-математика факультетига ўқишга кириб, 2012 йилда битирган. Шу йили Фарғона шаҳар 30-умумтаълим мактабига информатика фани ўқитувчиси этиб ишга кирди. 2012 йил декабрь ойида Фарғона шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг аниқ фанлар методисти бўлиб ишга қабул қилинди. Раҳбар лавозимида               6 йилдан буён ишлаб келмоқда.

Ko'rish imkoniyati cheklangan foydalanuvchilar uchun qo'shimcha imkoniyat
Close

Adblock ishlamoqda

Iltimos adblockni o'chirib qo'ying. Bu sayt havfsiz