Maktab nizomi

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига
1-ИЛОВА

Умумий ўрта таълим тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш ва умумий ўрта таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда — умумтаълим муассасаси) фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари барча умумтаълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.

  1. Умумий ўрта таълимнинг муддати 9 йил бўлиб, узлуксиз таълим тизимининг мажбурий мустақил тури ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
  2. Умумтаълим муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ўз уставларига амал қилади.
  3. Умумтаълим муассасаси юридик шахс ҳисобланади ва ўз уставига, мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига (давлат таълим муассасалари учун), банк ҳисоб рақамларига, ўз номи кўрсатилган муҳрга (давлат умумтаълим муассасаларининг муҳрида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилади), штампга ва бланкаларга эга бўлади.
  4. Умумтаълим муассасасининг устави белгиланган тартибда тасдиқланади ва умумтаълим муассасаси маҳаллий давлат ҳокимияти органида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Умумтаълим муассасаларининг намунавий устави Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

  1. Давлат умумтаълим муассасаларида умумий ўрта таълим олиш бепул амалга оширилади.
  2. Умумтаълим муассасасида таълим олиш тилини танлаш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Умумий ўрта таълимнинг мақсади ва вазифалари

  1. Давлат таълим стандартларига мувофиқ ҳар бир шахснинг таълим ва тарбия олишдаги конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқариш умумий ўрта таълимнинг мақсади ҳисобланади.

Умумий ўрта таълим ўқувчиларга билимларнинг зарур ҳажмини беради, мустақил фикрлаш, ташкилотчилик қобилияти ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради, дастлабки тарзда касбга йўналтиришга ва таълимнинг навбатдаги босқичини танлашга ёрдам беради.

  1. Умумий ўрта таълимнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

ўқувчилар томонидан мунтазам билимлар олинишини таъминлаш, уларда билим олиш эҳтиёжини ривожлантириш, базавий ўқув, илмий ва умуммаданий билимларни шакллантириш;

ўқувчиларда миллий ҳамда умумбашарий қадриятларни уйғунлаштириш асосида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, ўз Ватанига ва халқига содиқ фуқарони шакллантириш;

таълимнинг узлуксизлигини ва изчиллигини, умумтаълим муассасалари ўқув дастурларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқув дастурлари билан узвий боғлиқлигини таъминлаш;

таълим-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий ва инновацион педагогик услубларини ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали таълим сифатини ошириш;

ўқувчиларнинг индивидуал ижобий хусусиятларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, уларнинг юксак даражада таълим-тарбия олишлари, ижодий имкониятларини шакллантириш ва ривожлантириш учун шарт-шароит яратиб бериш;

меҳнат қилиш ва мустақил ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, ўқувчиларни касбга йўналтириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини онгли равишда танлаш ва касбий таълим дастурларини ўзлаштиришда кўмаклашиш.

  1. Умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун зарур ташкилий, ўқув-услубий, моддий-техник ва психологик-педагогик шарт-шароитларни яратиб беради.

3-боб. Умумий ўрта таълимни ташкил этиш

  1. Умумий ўрта таълим бошланғич таълим (I — IV синфлар) ҳамда умумий ўрта таълим (I — IX синфлар) босқичларидан иборат бўлиб, кундузги таълим шаклида амалга оширилади.
  2. Бошланғич таълим ўқувчиларда ўқиш, ёзиш, санаш, ўқув фаолиятининг асосий малака ва кўникмалари, ижодий фикрлаш хислатлари, ўзини ўзи назорат қилиш, нутқ ва хулқ-атвор маданияти, шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзи асосларини эгаллашни таъминлашга йўналтирилади.
  3. Умумий ўрта таълим мунтазам ва тизимли билимлар олинишини, кенг дунёқараш ҳамда ижодий мустақил фикрлаш шакллантирилишини, ўқувчининг баркамол шахс сифатида камол топишини, унинг қизиқишлари ва ижодий қобилиятларининг ривожлантирилишини таъминлайди.

Умумий ўрта таълим умумтаълим муассасаси битирувчиларига йўналишни ихтиёрий танлаш асосида таълимни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида давом эттириш ҳуқуқини беради.

  1. Умумий ўрта таълим мазмуни ўқув режаси давлат ва мактаб компонентлардан иборат бўлади.

Давлат компонентлари умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти билан белгиланади ва ўқувчиларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида билимлар асосларини янада пухта ўрганиш ва касб-ҳунар эгаллаши учун етарли бўлган зарурий даражани белгилайди.

Мактаб компонентлари ўқувчининг эҳтиёжлари ва қобилиятларидан, мактабнинг моддий-техник ва кадрлар билан таъминланганлик даражасидан келиб чиқиб белгиланади.

  1. Умумтаълим муассасаларининг қуйидаги турлари ташкил этилиши мумкин:

бошланғич мактаб (ўқитиш муддати 4 йил: I — IV синфлар);

умумий ўрта таълим мактаби (ўқитиш муддати 9 йил: I — IX синфлар);

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб (ўқитиш муддати 9 йил: I — IX синфлар);

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ўқитиш муддати 5 йил: V — IX синфлар);

футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ўқитиш муддати 5 йил: V — IX синфлар);

жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат) (ўқитиш муддати 9 (10) йил: I — IX (X) синфлар);

санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ўқитиш муддати 9 йил: I — IX синфлар);

алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (ўқитиш муддати заруриятга кўра).

Таълим турларининг узвийлигини таъминлаш мақсадида ўқув-тарбия мажмуалари ташкил этилиши мумкин.

  1. Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болаларга бевосита муассасанинг ўзида умумий ўрта таълим бериш ташкил этилади.

Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болаларга умумий ўрта таълим бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

  1. Умумтаълим муассасаларида иқтидорли болаларни излаш, танлаб олиш ва уларни айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида (синфларида) ўқитиш бўйича аниқ мақсадли ишлар амалга оширилади.
  2. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат), футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат), санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат, алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш тартиби ва улар фаолиятининг алоҳида хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
  3. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган, алоҳида шароитларда ёхуд узоқ муддат даволанишга муҳтож бўлган болаларнинг таълим олишлари қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда (мактаб-интернатда);

санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатда;

инклюзив (уйғунлашган) шароитда яшаш жойларидаги умумий ўрта таълим мактабларида;

уйда якка тартибда;

даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда.

  1. Олис (тоғли, чўлли) аҳоли пунктларида яшовчи мактаб ёшидаги болаларнинг умумий ўрта таълим олишларини ташкил этиш мақсадида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори асосида умумтаълим муассасаларининг филиаллари ташкил этилади.

Умумтаълим муассасаларининг филиалларида ўқувчилар сони 100 нафаргача бўлади.

Бошқа умумтаълим муассасаларига яқинлиги ҳамда моддий-техник базасининг ҳолатидан келиб чиқиб, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари (кейинги ўринларда — халқ таълими бошқарув органлари) ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимларининг таклифларига кўра, тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарорлари асосида ўқувчиларининг сони 180 нафаргача бўлган умумтаълим муассасалари ҳам филиалларга айлантирилиши мумкин.

  1. Заруриятга кўра, умумтаълим муассасаларида ўқувчиларнинг яшаши ва овқатланиши учун лозим даражадаги шарт-шароитлар яратилади.
  2. Ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (кейинги ўринларда — ота-оналар) эҳтиёжидан келиб чиқиб, болаларнинг таълим-тарбиясига кўмаклашиш мақсадида умумтаълим муассасаларида куни узайтирилган гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.

Куни узайтирилган гуруҳларнинг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

  1. Янги ўқув йилида умумтаълим муассасасида ташкил этиладиган синфлар сони муассасанинг харажатлар сметасида назарда тутилган кўрсаткичларга тўғри келмаган ҳолларда, ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимларининг розилиги билан қўшимча синфлар ташкил этилади.

4-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни

  1. Ўқув йили умумтаълим муассасаларида 2 сентябрдан келгуси йилнинг 25 майига қадар давом этади ва тўртта чоракка бўлинади.
  2. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:

ўқув йилининг давомийлиги — 34 ҳафта (I синфлар учун 33 ҳафта);

ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун (педагогик кенгашнинг қарорига кўра I синфлар учун 5 кун);

дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа;

дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги — 5 — 10 дақиқа (ўқув куни ўртасидаги танаффуснинг давомийлиги — 15 — 30 дақиқа).

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида байрам (ишланмайдиган) куни деб белгиланган кунларда дарс машғулотлари ўтказилмайди.

Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

  1. Ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:

кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

  1. Умумтаълим муассасаларида ёзги таътил кунлари кундузги оромгоҳлар ва майдончалар ташкил этилиши мумкин.
  2. Белгиланган меъёрлар бўйича тегишли майдонга эга бўлган умумтаълим муассасасининг синфлари тўлиқлиги 35 нафардан ортиб кетишига йўл қўйилмайди.

Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган умумтаълим муассасаларида, олис (тоғли, чўлли) аҳоли пунктларида жойлашган умумтаълим муассасаларида, шунингдек ўзбек тилида ўқитилмайдиган умумтаълим муассасаларида ўқувчилар сони синфларни тўлдиришнинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиқиб, ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг молия бўлимлари билан келишилган ҳолда белгиланади.

Кам комплектли умумтаълим муассасаларида (филиалларда) бошланғич синф ўқувчилари қуйидаги ҳолларда битта синфга бирлаштирилиши мумкин:

ўқувчилар сони 8 нафаргача бўлган I — IV синфлар;

ўқувчилар сони 12 нафаргача бўлган учта бошланғич синф;

ўқувчилар сони 24 нафаргача бўлган иккита бошланғич синф (I ва III, II ва IV синфлар).

  1. Малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг I — IX синфларида «Чет тили» фани, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар, V — IX синфларда «Информатика» ва «Меҳнат таълими», VIII — IX синфларда «Жисмоний тарбия», таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II — IX синфларида «Ўзбек тили» фани ҳамда таълим тили рус тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II — IX синфларида «Рус тили» фани бўйича.

  1. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
  2. Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув-тарбиявий ишлар умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси ва умумий ўрта таълим дастури асосида амалга оширилади.
  3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан давлат таълим стандартлари асосида янги ўқув йили учун ўқув режа ва унга тушунтириш хати ишлаб чиқилади ҳамда ҳар йили 1 июнга қадар умумтаълим муассасаларига етказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига юборилади.
  4. Ўқувчиларнинг сифатли билим олишини ва уларни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мос ҳолда ўқитиш натижаларини назорат қилишни таъминлаш мақсадида умумтаълим муассасаларида қуйидаги назорат турлари олиб борилади:

жорий назорат — ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини мунтазам равишда назорат қилиш учун сўровлар, назорат ишлари ёки тестлар кўринишида ўтказилади;

оралиқ назорат — чорак якунида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун ўқув дастурининг бир қисми тугаганда амалга оширилади ва у ёзма назорат иши ёки тестлар кўринишида олиб борилади;

босқичли назорат — ўқув йили тугаганда оғзаки, ёзма имтиҳон ҳамда тест синовлари кўринишида амалга оширилиб, унга асосан ўқувчининг якуний баҳоси, рейтинги аниқланади ва ўқувчини кейинги синфга ўтказишга қарор қилинади;

якуний назорат — умумий ўрта таълим тугаганидан сўнг якуний давлат аттестацияси шаклида ўтказилади.

«Чет тили» фанидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси халқаро баҳолаш тизими асосида аниқланиши мумкин.

Умумтаълим муассасаси ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан белгиланади.

  1. Умумтаълим муассасаларининг V — IX синф ўқувчилари тегишли фанлардан босқичли назоратларни муваффақиятли топширганларидан сўнг кейинги синфга ўтказилади.
  2. Тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси ва умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори билан ўқувчилар якуний давлат аттестацияси ва босқичли назоратдан озод этилиши мумкин.

Ўқувчиларга синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Ўқувчиларнинг халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ҳамда бошқа кўрик-танловлардаги иштироки якуний давлат аттестацияси ва босқичли назорат муддатларига тўғри келиб қолган тақдирда, улар тегишли якуний давлат аттестацияси ва босқичли назоратлардан озод этилади.

Уларнинг билимларини якуний баҳолаш ва рейтингини аниқлаш йиллик баҳолар асосида амалга оширилади.

  1. Умумтаълим муассасасини тугатган битирувчиларга давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, VIII — IX синфлардаги ўқиши даврида фақат аъло кўрсаткичларга ва намунали хулққа эга бўлган, якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган битирувчиларга эса аъло даражали шаҳодатнома берилади.

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг давлат намунасини тасдиқлаш ва уни бериш тартибини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

  1. Давлат таълим стандартлари доирасида умумий ўрта таълим дастурларини мустақил ўзлаштирган ўқувчиларга экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини топшириш ҳуқуқи берилади. Якуний давлат аттестациясини экстернат тартибида муваффақиятли топширган битирувчиларга давлат намунасидаги шаҳодатнома берилади.

Экстернат тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

  1. Умумтаълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ бошқа масалалар (дарс жадвалини шакллантириш, ҳафталик ўқув юклама) умумий ўрта таълимнинг давлат стандартига асосан ишлаб чиқилган ўқув режага мувофиқ белгиланади.

5-боб. Умумтаълим муассасасига ўқишга қабул қилиш

  1. Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
  2. Умумтаълим муассасалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга, умумтаълим муассасаси битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўради.
  3. Умумтаълим муассасаси раҳбарияти мазкур муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

Мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасасига жалб этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

  1. Умумтаълим муассасаларининг I синфига 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади.

Тегишли йилнинг 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлмаган, I синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқишга жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб боради.

Мактаб ёшидаги болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

  1. Болаларни умумтаълим муассасасининг I синфига қабул қилиш учун уларнинг ота-оналари томонидан қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

ота-оналар томонидан умумтаълим муассасаси директори номига ариза;

ота-оналарнинг фуқаролик паспорти (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси) нусхаси (доимий пропискаси ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд ёзуви кўрсатилган ҳолда);

боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;

боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;

  1. Болалар умумтаълим муассасасининг I синфига тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади, мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно.
  2. Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари ҳамда мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
  3. Ўқишга қабул қилинаётган болаларнинг ота-оналари умумтаълим муассасаси устави, ички тартиб-қоидалари ва таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар билан таништирилиши лозим.

Умумтаълим муассасасида ҳужжатларни юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

  1. Умумтаълим муассасаси раҳбарияти ҳар йили июнь — август ойларида ўқишга қабул қилиш ишларини ташкил этиш учун зарур чораларни кўради.
  2. Хорижий фуқароларни умумтаълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
  3. Ота-оналар фарзандларини ўқув йили давомида ёки у тугаганидан кейин бир синфдан бошқа синфга ёки бир умумтаълим муассасасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

Ўқувчиларни синфдан синфга, бир умумтаълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

6-боб. Ўқувчилар соғлиғини муҳофаза қилиш

  1. Ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш умумтаълим муассасаларига тиббиёт муассасалари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.

Тиббиёт ходимлари мактаб раҳбарияти ва педагог ходимлар билан бир қаторда даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этиш, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш, овқатланиш режими ва сифатига, ўқувчиларни тиббий кўрикни ўтказиш ва соғломлаштириш учун масъулдирлар.

  1. Умумтаълим муассасаси раҳбарияти томонидан тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар (махсус жой, мебель ва тиббий жиҳозлар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар) яратиб берилади.
  2. Умумтаълим муассасаси ўқувчиларини ҳар йилги тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
  3. Умумтаълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини психологик жиҳатдан таъминлаш психологлар томонидан амалга оширилади.
  4. Оғзаки нутқ нуқсонлари ва товуш талаффузида камчиликлари бўлган ўқувчиларга коррекцион-логопедик ёрдам бериш мақсадида умумтаълим муассасасида ўқитувчи-логопедлар (дефектологлар) фаолият юритадиган логопедия шохобчаси ташкил этилиши мумкин.

Логопедия шохобчасининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

7-боб. Педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

  1. Тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Педагогик фаолият билан шуғулланиш суд ҳукмига асосан ман этилган шахсларнинг умумтаълим муассасаларида бу фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.

  1. Педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, касб маҳоратининг рақобатбардош даражада сақлаб турилиши халқ таълими бошқаруви органлари томонидан ташкил этилади ва назорат қилинади.
  2. Умумтаълим муассасаси педагогик жамоа аъзолари ўқитиш йўналишлари (табиий, аниқ, гуманитар, ижтимоий ва бошқа фанлар) бўйича услубий бирлашмаларга бирлашадилар.
  3. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларининг (ўқув фанлари ва соатлари бўйича) вазифасини вақтинча бажариб туриш тартиби ҳамда ходимларининг синфдан ташқари фаолиятини тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
  4. Умумтаълим муассасаси раҳбарияти ўқитувчиларнинг обрў-эътибори ва ижтимоий мақомини, уларнинг масъулияти ва касб маҳоратини ошириш бўйича аниқ йўналишли ишларни амалга оширади, уларнинг тизимли равишда малака оширишлари ва ўз устида ишлашлари, таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологиялари, шунингдек янги ўқув дастурлари жорий этилиши учун шарт-шароитлар яратади.

8-боб. Умумий ўрта таълимни бошқариш

  1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган орган ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимини Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, халқ таълими бошқарув органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ташкил этади.

Ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари икки томонлама — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, Тошкент шаҳар, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимликларига бўйсунади.

  1. Вазирлик ва идоралар тизимидаги умумтаълим муассасалари бевосита тегишли вазирлик ва идорага бўйсунади.
  2. Вазирлик ва идоралар тизимидаги умумтаълим муассасалари уларни жойлаштириш учун тегишли бино, моддий-техник база (мебель, ўқув-лаборатория жиҳозлари, ахборот-коммуникация технологиялари, спорт анжомлари ва бошқалар) ҳамда малакали раҳбар ходимлар ва педагоглар мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ташкил этилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимидаги умумтаълим муассасалари минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларига мувофиқлиги таъминланган ҳолда, уларни жойлаштириш учун тегишли бино, моддий-техник база (мебель, ўқув-лаборатория жиҳозлари, ахборот-коммуникация технологиялари, спорт анжомлари ва бошқалар) ҳамда малакали раҳбар ходимлар ва педагоглар мавжуд бўлганда, тегишлича вилоят ёки туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарорига мувофиқ ташкил этилади.

Нодавлат таълим муассасалари муассис (таъсисчи) томонидан ташкил этилади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бериладиган лицензия асосида фаолият юритади.

  1. Умумтаълим муассасасига бевосита раҳбарлик тегишли халқ таълими бошқарув органи томонидан тайинланган директор томонидан амалга оширилади.

Умумтаълим муассасаси директори муассасанинг ташкилий-ҳуқуқий, ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ва молиявий-хўжалик фаолиятининг ташкил этилишига бевосита масъул ҳисобланади.

  1. Нодавлат таълим муассасаларидаги ҳамда идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча давлат умумтаълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнига услубий раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва халқ таълими бошқарув органлари томонидан амалга оширилади.
  2. Умумтаълим муассасаларида педагогик ва методик кенгашлар тузилади. Умумтаълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, унинг моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, таълим жараёни иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида васийлик кенгашлари тузилиши мумкин. Педагогик, методик ва васийлик кенгашларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тартибга солинади.
  3. Педагогик кенгаш умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнининг ташкил этилишида олий бошқарув органи ҳисобланади.
  4. Умумтаълим муассасасида қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқувчиларнинг жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатади.
  5. Умумтаълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
  6. Умумтаълим муассасасининг раҳбар ва педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

9-боб. Молиялаштириш ва моддий-техник таъминоти

  1. Давлат умумтаълим муассасасининг фаолиятини молиялаштириш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
  2. Давлат умумтаълим муассасасига бюджетдан ташқари қўшимча маблағларни жалб этиш бюджетдан молиялаштириш камайтиришга олиб келмаслиги лозим.
  3. Умумтаълим муассасаси ўз уставида белгиланган мақсадларга мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
  4. Давлат умумтаълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

умумтаълим муассасасининг тадбиркорлик фаолиятидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган шартнома асосида пулли хизмат кўрсатиш, бино ва иншоотларни, жиҳоз ва анжомларни ижарага беришдан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун билан тақиқланмаган ҳомийлик хайриялари, маҳаллий ҳамда халқаро ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

  1. Давлат умумтаълим муассасалари штатидаги ходимлар сони умумтаълим муассасаларининг намунавий штатларига мувофиқ белгиланади.

Давлат умумтаълим муассасаларининг намунавий штатлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

  1. Умумтаълим муассасасида ўқувчиларга давлат таълим стандартлари доирасида бепул умумий ўрта таълим берилишидан ташқари, қўшимча (шу жумладан пулли) таълим хизматлари кўрсатилиши мумкин.

Ота-оналарнинг истакларига кўра, умумтаълим муассасаларида пулли хизмат асосида 5-6 ёшли болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлов гуруҳлари ҳам ташкил этилиши мумкин.

  1. Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятдан олинган даромад ҳисобига сотиб олинган мол-мулк умумтаълим муассасасининг мол-мулки таркибига киритилади.
  2. Умумтаълим муассасасининг мол-мулки ва пул маблағлари сарфланиши учун бевосита унинг раҳбари жавобгар ҳисобланади.
  3. Умумтаълим муассасаси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ва статистик ҳисобот юритилади.
  4. Умумтаълим муассасаси ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда иш ҳақига устамалар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
  5. Умумтаълим муассасаларининг моддий-техник таъминоти ва кадрлар билан таъминланиши белгиланган нормативларга мувофиқ эҳтиёжлар асосида амалга оширилади.

10-боб. Якуний қоидалар

  1. Умумтаълим муассасалари ва халқ таълими бошқарув органларининг халқаро ҳамкорлиги халқаро шартномалар асосида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимларнинг малака ошириши ҳамда стажировка ўташи шаклида амалга оширилади.
  2. Умумтаълим муассасалари ўқувчиларнинг ота-оналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа таълим муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан узвий алоқада фаолият кўрсатади.
  3. Умумтаълим муассасаларида уларнинг иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ташкилотлар, жумладан, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар ташкил этилишига ва фаолият юритишига йўл қўйилмайди.
  4. Умумтаълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун талабларига мувофиқ ўқув йили якунида муассис (таъсисчи) томонидан амалга оширилади.

Тугатилган умумтаълим муассасаси муассиси (таъсисчиси) ўқувчиларни ота-оналарнинг розилиги билан бошқа умумтаълим муассасаларига ўтказиш масъулиятини олади.

  1. Умумтаълим муассасаси тугатилган тақдирда унинг пул маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда, қонун ҳужжатларига ва умумтаълим муассасаси уставига мувофиқ фойдаланилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

  1. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасалари тўғрисидаги норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 21 ноябрдаги 440-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 11-сон, 44-модда).
  2. Вазирлар Маҳкамасининг «Касб-ҳунар таълими ўқув юртлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 11 декабрдаги 439-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 36-модда).
  3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 13 майдаги 203-сон қарорининг 2-банди, шунингдек қарорга 1-илова.
  4. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим мактабларининг ўқув биноларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 19 июлдаги 352-сон қарори.
  5. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши, шунингдек қарорга 2-илова.
  6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 28 февралдаги 50-сон ҳамда «Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорлари)» 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 55-модда)га илованинг 1 ва 4-бандлари.

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарорига
1-ИЛОВА

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисида

НИЗОМ

  1. Умумий қоидалар
  2. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари (кейинги ўринларда «ихтисослаштирилган синф» деб аталади), давлат ихтисослаштирилган мактаблари ва мактаб-интернатлар (кейинги ўринларда «ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси» деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
  3. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.
  4. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари таълим жараёнини умумий ўрта таълим давлат стандартларига ва айрим фанларни чуқур ўрганиш бўйича қўшимча таълим дастурларига мувофиқ амалга оширади.
  5. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларини ташкил этиш тартиби
  6. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси муассис томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда ташкил этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади.
  7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (республика муассасалари учун), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг муассислари бўлиши мумкин.
  8. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, банкда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга, ўз номи ёзилган штамплар, бланкаларига эга бўлади.
  9. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини аккредитация қилиш аттестация асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. 71. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва тегишли фанлардан оғзаки ва ёзма синовлар ўтказиш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш Комиссияси тузилади (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади).

Комиссия таркиби 5 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ташкил этилиб, унинг таркибига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаб) директори, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими вакили ҳамда умумтаълим муассасаси ўқитувчилари киритилади.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаб) директори Комиссия раиси ҳисобланади.

(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 379-модда)

  1. Ихтисослаштирилган синфлар умумтаълим мактабларида таълимнинг 2-синфидан бошлаб айрим синфларни ихтисослаштирилган синфларга айлантириш йўли билан уларнинг умумий сони доирасида ташкил этилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Қуйидагилар:

(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 379-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

ўқув йили тамом бўлгандан кейин 1-синф ўқувчиларини Комиссия томонидан тегишли фанлар бўйича оғзаки ва ёзма синовдан ўтказиш;

(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 379-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

1-синфни тамомлаган ўқувчиларнинг қобилиятларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказиладиган психологик-педагогик диагностика натижалари ихтисослаштирилган синф ташкил этиш мезонлари ҳисобланади.

(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 379-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган оғзаки ва ёзма синовлар ҳамда психологик-педагогик диагностика материаллари ва методикаси бошланғич таълим соҳасидаги етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади.

(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 379-модда)

  1. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаблар таълимнинг 2-синфидан бошлаб 50 фоиздан ортиқ синфларни ихтисослаштирилган синфларга айлантириш йўли билан умумтаълим муассасаси синфларининг умумий сони доирасида ташкил этилади.

Ушбу Низомнинг 8-бандида баён қилинган мезонлар айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш мезони ҳисобланади.

  1. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар таълимнинг 5-синфидан бошлаб санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ўқиш ва яшаш учун зарур шарт-шароитлар тақдим этилган ҳолда ўқувчиларнинг барча жалб этилган контингентини иқтидор ва истеъдодни ривожлантиришга йўналтирилган комплекс таълим-тарбия жараёни билан қамраб олиш мақсадида ташкил этилади.

Қуйидагилар:

ўқув йили тамом бўлгандан кейин 4-синф ўқувчиларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тегишли фанлар бўйича тест синовидан ўтказиш;

Олдинги таҳрирга қаранг.

4-синф ўқувчиларининг қобилияти ва майлларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказиладиган психологик-педагогик диагностика натижалари айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш мезони ҳисобланади.

(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 379-модда)

Тест синови материаллари ва методикаси Давлат тест маркази томонидан, психологик-педагогик диагностика материаллари ва методикаси — бошланғич ва умумий ўрта таълим соҳасидаги етакчи мутахассислар жалб этилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида Халқ таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ташкил этиш тўғрисидаги таклиф умумтаълим муассасаси директори томонидан тегишли туманлар (шаҳарлар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига киритилади.

(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Тегишли туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими туман (шаҳар) ҳокими билан келишган ҳолда ҳар бир муассаса ва алоҳида фанлар бўйича ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил этиш тўғрисидаги таклифни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, вилоятлар халқ таълими бошқармаларига ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига киритади.

(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси:

Олдинги таҳрирга қаранг.

ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ташкил этиш учун туманлар (шаҳарлар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари томонидан таклиф этилган таълим муассасаларининг ўқув ва моддий-техника базасини, педагог кадрлар фаолиятини ва бошқа кўрсаткичларни жойига бориб комплекс ўрганадилар;

(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

мактабнинг ўқув ва моддий-техника базаси норматив талабларига мувофиқ бўлган, тайёрлаш даражасининг юқори кўрсаткичлари ва педагог кадрлар фаолияти натижалари, шунингдек вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси ёки Тошкент шаҳри) мактаблари орасида мактабнинг юқори рейтинги мавжуд бўлган тақдирда ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ тест синовлари ва диагностикани ўтказиш учун буюртманомани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига берадилар.

(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 379-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Комплекс ўрганиш, тегишли фанлар бўйича ўтказилган оғзаки ва ёзма синовлар (ёки тест синови) ҳамда психологик-педагогик диагностиканинг натижалари юқори бўлган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади.

(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 379-модда)

  1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ташкил этиш бўйича киритилган таклифларни ўрганиб ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ташкил этиш бўйича хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.

Таклифларни ўрганиб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги аниқ, табиий, гуманитар фанлар, хорижий тиллар ва санъат бўйича ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг республика минтақалари бўйича тенг жойлаштирилиши ва миқдорий баланси принципига амал қилади.

  1. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ва умумтаълим мактабларида ихтисослаштирилган синф ташкил этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан, республика бўйсунишидаги ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси учун эса — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан қабул қилинади.
  2. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ташкил этиш тўғрисидаги қарор асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирларини кўрадилар.
  3. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини, шунингдек ўқув-тарбия жараёни сифатини ўрганиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ўқув-тарбия жараёни сифати бўйича муайян натижаларга эришмаган ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тақдимномаси бўйича умумий типдаги умумтаълим мактабларига (синфларга) айлантирилади.

(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 379-модда)

III. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг асосий вазифалари ва функциялари

  1. Қуйидагилар ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

умумий ўрта таълимнинг чуқурлаштирилган фанлари бўйича ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларидан ошадиган чуқур таълим тайёргарлигини таъминлаш;

ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва фаоллаштириш;

ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил тадқиқотчилик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;

профессионал дастур таълимларини онгли танлаш ва кейинчалик ўзлаштириш учун асос яратиш.

  1. Юкланган вазифаларни бажариш учун ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси қуйидаги функцияларни амалга оширади:

республика аҳолисининг болаларни ихтисослаштирилган чуқур ўқитишга бўлган эҳтиёжини таъминлаш;

ўқувчиларнинг қобилиятлари, қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда умумий ва ихтисослаштирилган шахсга йўналтирилган ўқитишнинг таълим дастурларини амалга ошириш;

ўқувчиларнинг иқтидори ва камол топиши динамикасининг психологик-педагогик диагностикасини амалга ошириш;

таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлиги асосида интенсив интеллектуал ривожлантиришни, чуқурлаштирилган ихтисослаштирилган ўқитишни таъминлаш;

асосий ва қўшимча таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва улар интеграциясини амалга ошириш, лойиҳадаги ўқитишга ўтган ҳолда таълим жараёнини индивидуаллаштириш ва табақалаштириш;

таълим жараёнига инновация, педагогика ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

ўқувчиларнинг маълумоти даражаси ошишига, самарали тайёрланишига, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига киришига ёрдам берадиган шарт-шароитлар яратиш;

ўқувчиларнинг республика ва халқаро семинарлар, конференциялар, фестиваллар ва бошқа интеллектуал-ижодий тадбирларда иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш;

иқтидор ва истеъдодни аниқлаш ҳамда камол топтириш бўйича ўқувчиларни фанлар олимпиадалари, танловлар ва бошқа тадбирларда қатнашишга тайёрлаш;

ўқувчиларнинг илмий гуруҳларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

  1. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
  2. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, ўқитишнинг қанча давом этиши ва муддатлари ўқув режалари, дастурлар, календарь ўқув жадвали, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тегишли норматив ҳужжатлари ва умумтаълим муассасасининг устави билан тартибга солинади.
  3. Таълим жараёни айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларда 2—9-синфларнинг махсус ўқув режалари ва дастурлари бўйича ташкил этилади.

Ўқувчиларни 1-синфдан бошлаб ўқишга қабул қиладиган умумтаълим муассасаларида фанларни чуқур ўрганиш 2-синфдан бошланади.

Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқув-тарбия жараёни 5—9-синфлар доирасида махсус ўқув режалари ва дастурлар бўйича ташкил этилади.

  1. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфларда ва ихтисослаштирилган мактабларда ўқув-тарбия жараёни 2—4-синфларда ўқувчиларнинг камол топишини, уларнинг овоз чиқариб ўқиш, ёзиш, саноқни, ўқув фаолиятининг асосий малака ва кўникмаларини, ижодий тафаккур қилиш элементларини, ўқув ҳаракатларини ўзи назорат қилиши кўникмаларини, хулқ-атвор ва нутқ маданиятини, шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзи асосларини эгаллаб олишини таъминлайди. Бунда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари, гуманитар, табиий, илмий ёки эстетик фанларга бўлган қобилиятлари ўрганилади ҳамда ўқиш тамом бўлгандан кейин ўрганиш, психологик-педагогик диагностика натижалари ҳисобга олинган ҳолда уларни бундан кейин ўқишга йўналтиришни танлаш бўйича тавсиялар қабул қилинади.
  2. 5—9-синфларда ўқув-тарбия жараёни ихтисосли фанларнинг асосий курсининг чуқурлаштирилган мазмуни ўрганилишини ва уларнинг амалий йўналтирилганлиги кучайтирилишини, шунингдек ўқувчилар шахси, уларнинг майллари, манфаатлари ва ижтимоий жиҳатдан ўзларини белгилашга қобилиятлари қарор топиши ва шаклланишининг шарт-шароитларини таъминлайди. Бунда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари ва истеъдоди намоён бўлиши ва ривожланиши динамикаси ўрганилади.
  3. Таълимнинг мазмуни майллар ва шаклланган манфаатлар ҳисобга олинган ҳолда касб-ҳунар таълими дастурларини, билимларнинг алоҳида соҳаларини онгли равишда танлаш ва ўзлаштиришга тайёр бўлган ҳар томонлама интеллектли, тадқиқот меҳнати кўникмаларига эга бўлган шахсни шакллантиришга йўналтирилади.
  4. Таълим жараёни шахсга йўналтирилган йўналишга эга бўлади, ўқув-тарбия жараёнининг ҳар хил турларига анъанавий ва ноанъанавий ёндашиш бирга қўшиб олиб бориладиган ўқитиш ва тарбиялашнинг ихчам шаклларининг кенг доирасига эга бўлади.
  5. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси синфлари сони таълим жараёнини амалга ошириш учун зарур бўлган санитария нормалари ва қоидаларига қараб белгиланади.
  6. Ихтисослаштирилган синфларда ўқувчилар сони 30 кишидан ортиқ бўлмаслиги керак.
  7. Лаборатория ишлари ва амалий ишларни бажариш, шунингдек айрим фанларни чуқур ўрганиш учун синфларни ихтисослаштирилган фанлар бўйича ўқувчиларни икки гуруҳга бўлишга йўл қўйилади.
  8. Кейинги синфларга ўтказиш ва ўқитиш босқичлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган муддатлар ва тартибда ўқувчилар билимларининг якуний аттестацияси натижалари бўйича амалга оширилади.
  9. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари битирувчиларига умумий ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.
  10. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар шаҳарда камида 250 ўқувчи контингенти ва қишлоқ туманларида камида 150 ўқувчи контингенти билан ташкил этилади.
  11. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларини жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
  12. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
  13. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фанларни чуқур ўрганиш бўйича муаллифлик ўқув дастурларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази билан келишган ҳолда мустақил ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган базавий ўқув режаси асосида махсус ўқув режасини ишлаб чиқиш ва уни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази билан келишган ҳолда тасдиқлаш;

йиллик календарь ўқув жадвали ва машғулотлар жадвалини ишлаб чиқиш;

таълим ва тарбиянинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган турли шакллари, воситалари ва усулларини қўллаш;

ўз устав фаолиятини амалга ошириш учун молиявий маблағлар ва моддий ресурсларнинг қўшимча манбаларини жалб этиш;

таълим олаётганларни оралиқ аттестациядан ўтказиш шакллари, тартиби ва даврийлигини мустақил танлаш.

  1. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси белгиланган тартибда:

ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши;

таълим сифати ҳамда ўқув режаси ва ўқув жараёни жадвалига мувофиқ таълим дастурлари тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши;

таълим жараёнини ташкил этишнинг қўлланилаётган шакллари, усуллари ва воситаларининг ўқувчиларнинг ёш билан боғлиқ психофизиологик хусусиятлари, майллари, қобилиятлари, қизиқишларига, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш талабларига муқобиллиги;

ўқувчиларнинг мослашиши ва ўзлаштириши;

ўқувчилар ва ходимларнинг ҳуқуқларига риоя қилиниши учун жавоб беради.

  1. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш
  2. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бевосита раҳбарлик қилади.
  3. Директорга нисбатан қуйидаги асосий малака талаблари қўйилади:

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган мактаблар учун — таълим соҳасида камида 5 йил педагоглик ва 10 йил умумий иш стажи мавжудлиги;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар учун – таълим соҳасида камида 10 йил педагогик стаж ва раҳбарлик лавозимида 5 йил иш стажи мавжудлиги;

давлат тилини билиш;

ташкилотчилик қобилияти, ижодий тафаккурга эгалик, болалар ва катта ёшдагиларнинг ёш ва шахс билан боғлиқ психологиясини билиш;

компьютер технологияларини ва ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаганлик;

умумтаълим дастурлари ва ўқув қўлланмалари яратишда методик ишланмалар ва тажриба мавжудлиги.

  1. Директор ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади.
  2. Директор:

ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;

ўз ваколатлари доирасида ихтисослаштирилган таълим муассасасининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

халқ таълими тегишли органлари кўриб чиқиши учун моддий-техника базани мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия ишларини такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифлар киритади;

педагог ходимлар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

  1. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари директорлари аттестацияси белгиланган тартибда ўтказилади.
  2. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида педагогика, методика ва васийлик кенгашлари тузилади ва фаолият кўрсатади. Уларнинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
  3. Ўқувчилар, ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар, педагог ходимлар ва бошқа ходимлар ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланади.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўқувчилари бепул умумий ўрта маълумот олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, турли тадбирларда (конференциялар, олимпиадалар, кўргазмалар ва танловларда) қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўқувчилари ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг уставига ва ички тартиб-қоидаларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилиши шарт.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларига ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг уставига мувофиқ белгиланади.

  1. Ўқувчиларни индивидуал психологик-педагогик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг психология, педагогика хизмати мутахассислари томонидан таъминланади.
  2. Ўқув-тарбия жараёнига бошқа таълим муассасаларининг ўқитувчилари, илмий ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин ҳамда ушбу муассасанинг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва имтиёзлари уларга жорий этилади.
  3. Педагог кадрларни ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига ишга қабул қилиш олий ёки биринчи малака тоифаси мавжуд бўлган тақдирда олий педагогик маълумотли шахслар орасидан танлов асосида амалга оширилади. Танловни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари педагог кадрларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларига ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси уставига мувофиқ белгиланади.

  1. Педагог ходимларга ўқув юкламаси ҳажми (педагогик иш ҳажми) ўқув режаси бўйича соатлар сонидан, шунингдек кадрлар билан таъминланганлик бўйича белгиланади.
  2. Ўқув йили бошида белгиланган ўқув юкламаси ҳажми ўқув йили мобайнида ўзгартирилиши мумкин эмас, ўқув режалари бўйича соатлар сони камайиши ёки синфлар сони қисқариши ҳоллари бундан мустасно.
  3. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқиш, дам олиш ва овқатланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тиббиёт ходимларининг қатъий назорати остида ташкил этилади.
  4. Касалликнинг вақтли диагностикаси ва профилактикаси мақсадларида ҳар бир ўқув йили бошида ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг ўқувчилари диспансер кўригидан (тўлиқ тиббий кўрикдан) ўтказилиши керак. Ривожланишнинг салбий кўрсаткичлари аниқланган тақдирда ўқувчилар тиббий комиссиянинг тавсиясига кўра яшаш жойидаги умумтаълим муассасасига ўтказилади.
  5. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатлари ўқувчилари ушбу ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ҳузурида яшаш жойлари билан таъминланадилар.
  6. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатларининг ота-оналар ва ота-оналарнинг ўрнини босадиган шахслар билан бирга яшайдиган тарбияланувчилари сони қишлоқ жойларда ўқувчилар бутун контингентининг 5 фоизидан ва шаҳар жойларда 10 фоизидан ортмаслиги керак.

VII. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг мол-мулки ва молия-хўжалик фаолияти

  1. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг фаолиятини молиялаштириш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
  2. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига қўшимча бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш бюджетдан молиялаштириш пасайишига олиб келмайди.
  3. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ходимларининг штатдаги сони умумтаълим муассасаларининг намунавий штатларига мувофиқ белгиланади.
  4. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчилари белгиланган тартибда овқат билан таъминланади.
  5. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўз уставида белгиланган мақсадларга мувофиқ доирада тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
  6. Рухсат берилган фаолиятдан олинган даромад ҳисобига сотиб олинган мол-мулк ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг балансида ҳисобга олинган мол-мулк таркибига киритилади.

VIII. Якунловчи қоидалар

  1. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим масалалари бўйича халқаро фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
  2. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини қайта ташкил этиш ва тугатиш муассиснинг қарори бўйича ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади.
  3. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш ўқув йили тамом бўлгандан кейин амалга оширилади. Бунда тегишли таълимни бошқариш органи ўқувчиларнинг ота-оналари ёки ота-оналарнинг ўрнини босадиган шахслар билан келишув бўйича ўқувчиларнинг бошқа таълим муассасаларига ўтказилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2011 йил 26 декабрдаги 38, 42 қ/қ-сон қарорига
ИЛОВА

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

  1. Умумий қоидалар

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сон «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги ва 2008 йил 7 августдаги 173-сон «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33-сон, 312-модда) ҳамда 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сон «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 379-модда) қарорларига мувофиқ, давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари (бундан буён матнда ихтисослаштирилган синф деб юритилади), давлат ихтисослаштирилган мактаблари ва мактаб-интернатларига (бундан буён матнда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси деб юритилади) ўқувчилар қабул қилиш ва уларни ушбу ихтисослаштирилган синф ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидан ўқишдан четлатиш тартибини белгилайди.

Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига тегишли синфни муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштириб ўқитиш белгиланган ўқув фанларидан муайян қобилиятини кўрсата олган ўқувчилар танлов натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда Давлат тест маркази деб юритилади) томонидан қўшма буйруқ билан белгиланган квота доирасида қабул қилинади.

  1. Ҳужжатларни қабул қилиш
  2. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва тегишли фанлардан оғзаки ва ёзма синовлар ўтказиш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш Комиссияси тузилади (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади).

Комиссия таркиби 5 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ташкил этилиб, таркибига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими вакили ҳамда умумтаълим муассасаси ўқитувчилари киритилади.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори Комиссия раиси ҳисобланади.

Бевосита республика ёки вилоят халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари тасарруфидаги ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ташкил этилган Комиссия таркибига тегишли бошқариш органи вакили киритилади.

  1. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 1-синф ўқувчилари, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 5-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 4-синф ўқувчилари танлов асосида қабул қилинади.
  2. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби)нинг раҳбарияти танловни сифатли ва рақобатли ўтказиш мақсадида ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 2 ой олдин танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида (республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсидаги газеталарда) эълон беради.
  3. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфи учун ҳужжатлар 1 — 31 июль кунлари ҳамда 5-синфи учун ҳужжатлар 1 — 20 июль кунлари қабул қилинади.

5-синфга ўқувчилар қабули бўйича буюртманома Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумлаштирилиб, 25 июль кунига қадар Давлат тест марказига тақдим этилади.

  1. Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори номига ариза;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

3 х 4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;

психологик-педагогик диагностика дафтари асосида ўқувчининг қизиқишлари, ўқув фанларини ўзлаштириши ҳақида тасдиқланган тавсифнома;

яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан маълумотнома;

таълим йўналиши бўйича ўқувчининг истеъдод ва иқтидорини кўрсатувчи ишларидан намуналар, агар улар мавжуд бўлса (нашр этилган ёки қўлёзма сифатида ёзилган шеърлар, ҳикоялар, расмлар ва бошқалар).

  1. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфи ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 5-синфи учун танловлар 5 — 20 август кунлари оралиғида ўтказилади.
  2. Ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида Комиссия томонидан тасдиқланган жадвал асосида мурожаат қилувчиларга маслаҳат бериб борилади.

III. Танлов ишларини ўтказиш

  1. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 1-синф ўқувчилари Комиссия томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган оғзаки ва ёзма синов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказиладиган психологик-педагогик диагностика натижалари асосида қабул қилинади.
  2. Тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган оғзаки ва ёзма синовлар ҳамда психологик-педагогик диагностика материаллари ва методикаси бошланғич таълим соҳасидаги етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади.

Оғзаки ва ёзма синовлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Комиссия томонидан, психологик-педагогик диагностика Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказилади.

  1. Ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида танловлар ўтказиладиган кунларнинг аниқ муддати Комиссия томонидан тасдиқланадиган жадвалда кўрсатилади.
  2. Оғзаки ва ёзма синовлар ҳамда психологик-педагогик диагностика мазкур муассасада таълим олиб бориладиган тилда ҳамда умумтаълим фанлари бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва дастурлари асосида Комиссия томонидан тасдиқланадиган жадвал асосида ҳар бир синфда бир вақтда ўтказилади. Ёзма синовлар 45 дақиқа ва оғзаки синовлар ҳар бир ўқувчи учун 5 дақиқа ҳамда психологик-педагогик диагностика 45 дақиқа давом этади.
  3. Комиссия томонидан 2-синфга қабул учун таълим соҳалари бўйича қуйидаги фанлардан оғзаки ва ёзма синовлар ўтказилади:

филология — муассасада таълим олиб бориладиган тилдан диктант (25 та сўз), ёд билган шеърини ёки 25 та сўздан иборат матнни ифодали ўқиш;

математика — математикадан ёзма иш (3 та мисол ва 2 та масала), масала матнини ўқиб, оғзаки ечимини айтиш;

инсон ва жамият — муассасада таълим олиб бориладиган тилдан диктант (25 та сўз), ёд билган шеърини ёки 25 та сўздан иборат матнни ифодали ўқиш.

  1. Тегишли фанлар бўйича оғзаки ва ёзма синовларнинг ҳамда психологик-педагогик диагностиканинг ҳар биридан 70 фоиздан кам бўлмаган натижа кўрсатган ўқувчилар орасидан баллар рейтинги бўйича белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади. Оғзаки ва ёзма синов натижалари яхлит, психологик-педагогик диагностикаси эса алоҳида баҳоланади.
  2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ихтисослаштирилган синф, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида оғзаки ва ёзма синовларни ҳамда психологик-педагогик диагностикани ташкиллаштириш, баҳолашнинг рейтингли тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишни Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 372-сон «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 356-модда) мувофиқ амалга оширади.
  3. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 5-синфига ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган тест синовлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказиладиган психологик-педагогик диагностика натижалари асосида танлаб олинади.
  4. Тест синови материаллари ва методикаси Давлат тест маркази томонидан, психологик-педагогик диагностика материаллари ва методикаси — бошланғич ва умумий ўрта таълим соҳасидаги етакчи мутахассислар жалб этилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида Халқ таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади. Тест саволларининг мураккаблик даражаси таълим соҳаларидан келиб чиқиб белгиланади.
  5. Тест синовлари умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида муассасада таълим олиб бориладиган тилда ўтказилади.
  6. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 5-синфи учун тест синовлари 60 дақиқа давом этади. Психологик-педагогик диагностика синовлари ҳам 60 дақиқа давом этади.

Тест синовлари бошланишига қадар 20 дақиқагача тушунтириш ишлари ўтказилади, бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.

  1. 5-синфга қабул учун таълим соҳалари бўйича Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанлардан тест синовлари ўтказилади:

филология — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

ижтимоий билимлар — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

математика — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

табиий билимлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

маънавият — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

санъат — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

технология — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи.

  1. Ўқувчилар Комиссия томонидан шакллантирилган рўйхат асосида тест синовларига киритилади.
  2. Тест синовлари ва психологик-педагогик диагностика синовларининг ҳар биридан 70 фоиздан кам бўлмаган натижа кўрсатган ўқувчилар орасидан баллар рейтинги бўйича белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади.
  3. Ўқувчиларга танловлар ўтказиладиган бинога ўзи билан фақат ручка ва тоза дафтар олиб киришларига рухсат этилади.

Танловларга келмаган ўқувчилар учун қўшимча танловлар ўтказилмайди.

  1. Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга танловларда тўплаган балининг 10 фоизи миқдорида имтиёз сифатида қўшиб берилади.
  2. Ўқувчиларнинг танловлардаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолларда қуйидагилар имтиёзга эга бўлади:

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари.

  1. Танловларнинг якуний натижалари 5 кун ичида Комиссия томонидан ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидаги эълонлар тахтасига осиб қўйилади.
  2. Танловлардан ўтмаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари (5-банднинг саккизинчи хатбошиси бундан мустасно) ота-оналарига қайтариб берилмайди.
  3. Танловларни ўтказиш жараёнидан норози бўлган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар Комиссияга, халқ таълимини бошқариш ҳудудий органларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Давлат тест марказига ва унинг жойлардаги доимий вакилларига мурожаат этишлари мумкин. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар берилган жавоблардан норози бўлса, белгиланган тартибда судга мурожаат этишлари мумкин.
  4. Танловлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар танлов ўтказилган йилнинг 25 августига қадар ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ёки ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори буйруғи асосида ўқувчилар сафига киритилади.
  5. Ўқувчиларни ўқишдан четлатиш ва бўш ўринларга қабул қилиш
  6. Ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ёки ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг уставида белгиланган ички тартиб-қоидаларни бузган ўқувчилар туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар билан келишилган ҳолда педагогик кенгаш қарори асосида аввал ўқиган синфи ёки мактабига қайтариб юборилади (ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган тақдирда ҳудуддаги бошқа мактабга).
  7. Ихтисослаштирилган синф ёки ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида бўшаб қолган ўринларга танловда иштирок этиб, таълим соҳалари бўйича тегишли фанлардан 70 фоиздан ортиқ натижа кўрсатган, лекин ўтиш бали юқори бўлганлиги сабабли қабул қилинмай қолган ўқувчилар баллар рейтинги бўйича кетма-кетликда қабул қилинади.

Агар ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан рад жавоби олинса, баллар рейтинги бўйича навбатдаги юқори балл тўплаган ўқувчи чақириб олинади.

Мазкур бандда белгиланган талаблар фақатгина ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфи ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 5-синфи ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги бўйича қўлланилади.

  1. Ўқув йили тугаганда бўш ўринлар учун қўшимча танлов эълон қилинади ва ўтказилади. Бунда танлов ўқувчининг битирган синф ҳажмидаги ўқув фанларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.
  2. Якуний қоидалар
  3. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
  4. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.

Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ

2011 йил 22 декабрь

 

[embeddoc url=»http://chetidumi.uz/wp-content/uploads/2017/02/LexUz_1382066.doc» download=»all» viewer=»microsoft» text=»Yuklab olish»]

[embeddoc url=»http://chetidumi.uz/wp-content/uploads/2017/02/LexUz_1867868.doc» download=»all» viewer=»microsoft» text=»Yuklab olish»]

[embeddoc url=»http://chetidumi.uz/wp-content/uploads/2017/02/LexUz_1952324.doc» download=»all» viewer=»microsoft» text=»Yuklab olish»]

Ko'rish imkoniyati cheklangan foydalanuvchilar uchun qo'shimcha imkoniyat
Close

Adblock ishlamoqda

Iltimos adblockni o'chirib qo'ying. Bu sayt havfsiz