O`QITUVCHILARGATaqdimotlarYangiliklar
Хорижий тилларни ўргатишнинг замонавий методлари ва уларнинг самарадорлиги

Метод– грекча “методос” сўзидан олинган бўлиб, изланиш ёки билиш йўли,таълимот маъносини англатади.
Таълим методи– бу таълим олувчи ва берувчининг маълум мақсадга қаратилган, биргаликдаги фаолиятини ташкил қилишнинг ўзига хос усулидир.
Хорижий тилларни ўргатишнинг замонавий методлари
- Бевосита ўргатиш усули– дастурда белгиланган маълумотни она тилини қўлламасдан, грамматик қоидаларсиз табиий равишда ўргатиш. Бу усулда асосан тўғри талаффузга асосланилади.
- Аудио–лингуал метод – назарий маълумотларни одатий ҳолатлар орқали ўргатиш бўлиб, бунда диалог ва кундалик иш-ҳаракатлардан фойдаланилиб оғзаки такрорий машқлар, ёзма нутқдан аввал тақдим этилади.